Линклар

Россия Федерал миграция ҳизмати бошлиғи Константин Ромадоновский расмий Москванинг МДҲ давлатлари фуқаролари учун виза тартиби жорий этиш режаси йўқ эканини билдирди.

“Российская газета” мухбири билан суҳбатда жаноб Ромадоновский Россия раҳбарияти қайтанга рус тилини биладиган ишчиларнинг мамлакатга кириши ва рўйхатдан ўтиши тартибини енгилаштиришга ҳаракат қилаётганини айтди.

Ҳозирда Россиядаги мухожир ишчиларнинг аксар кўпчилигини Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ташкил этади.

Аввалроқ Россиядаги айрим сиёсатчилар Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун эркин виза тартибини бекор қилиш ташаббуси билан чиққан эдилар.
XS
SM
MD
LG