Линклар

logo-print
Бугун Шотландия пойтахти Эдинбунгга ташриф буюрган Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Бирлашган Қироллик бутунлигини сақлаб қолиш учун бор кучини сафарбар қилаиши айтди.

Жаноб Кэмерон бугун Шотландия ҳукумати биринчи вазири Алекс Салмонд билан учрашади.

Салмонд бошлиқ Миллий партия Шотландия мустақил бўлиши тарафдоридир.

Мазкур масала юзасидан референдум ўтказиш масаласи мухокама этилмоқда.

Шотландия узоқ йиллар давомида Бирлашган Қироллик таркибида бўлганлигига урғу берган Кэмерон “Шотландиянинг биздан ажралиб чиқиши қайғули”, - дея таъкидлаган.

Шотландия 1707 йилдан буён Бирлашган Қироллик таркибида бўлиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG