Линклар

logo-print
Бирлашган Араб Амирликларида икки аёлни фохишаликка мажбурлагани гумонланаётган ўзбекистонлик қўшмачи аёл устидан маҳкама бошланган.

Бу ҳақда Амирликда чиқадиган Khaleej Times рўзномаси хабар қилди.

Исми айтиламётган 41 яшар ўзбекистонлик аёл одам савдосида айбланмоқда.

Ўтган йил июл ойидан буён Шаржа шаҳрида яшаб келган бу аёл қирғизистонлик икки қизни меҳмонхонада минг долларлик ойликка фаррош бўлиб ишлайсан, деган алдов ваъдалар билан олиб келиб уларни фохишаликка мажбурлагани иддао қилинмоқда.

Ўтган йилнинг сентябр ойида қирғизистонлик икки қиз фохишаликка мажбурланганликлари ҳақида Шаржа шаҳридаги Қирғизистон консулхонасига шикоят қилганидан сўнг, полиция ўзбек аёли кетидан тушган.
XS
SM
MD
LG