Линклар

logo-print
Халқаро ҳамжамият Афғонистонда наркотиклар савдосига қарши қарши самарали кураш олиб бораолмаяпти. БМТ Бош котиби Бан Ги Мун бу ҳақда бугун таъкидлади.

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистонда ўтган йилнинг ўзида кўкнори етиштириш 61 фоизга ортган.

Мамлакат бўйлаб наротиклар савдосидан кўриладиган даромад йилига 2 ярим милларад долларни ташкил этади. Бу эса, Афғонистон ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 15 фоизи деганидир.

Афғонистонда сўнгги йиллар гиёҳванд етиштиришга қарши кураш учун миллионлаб долларлар сарфланган.

Гиёҳванд моддаларга қарши сиёсат ишлаб чиқилган, уларни ноқонуний равишда ташиш ва савдосига қарши кураш гуруҳлари тузилган.

Хусусан, кўкнори экишни тўхтатган деҳқонларни моддий рағбатлантириш, уларни кўкнори ўрнига бошқа қимматбаҳо экинлар экишга ундаш шулар жумласидан эди.
XS
SM
MD
LG