Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:27

Ўзбек ўз халоскорларига "миннатдорчилик" билдирди


Приморье ўлкасининг Егершельд қўрғонида бошланган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлди, учинчисининг жонини ўт ўчирувчилар сақлаб қолди. Алангандан олиб чиқилган мардикор ўзига хос тарзда “миннатдорчилик” билдирди.

Уч ўзбек мардикори шаҳарчанинг бир четидаги коттежлардан бирини таъмирлаш пайтида бинонинг иккинчи қаватида ёнғин чиқди. Воқеа жойига етиб келган маҳаллий ўт ўчирувчилар аланга хонани иситишга мўлжалланган мосламадан келиб чиққанини аниқлади.

Тутунда гангиб қолган ишчилардан икки нафари заҳарланиб нобуд бўлди. Ўт ўчирувчилар улардан биттасинигина қутқариб қолишга муваффақ бўлди. Унинг аҳволи шу даражада ёмон эдики, ходимлар тез ёрдам чақиришга мажбур бўлди.

Абгор аҳволда, юпун кийинган ва маст ҳолатда бўлган бу кишини раҳми келган ўт ўчирувчилар ўзларининг машинасига исинишга ўтиргизиб қўйди.

Бироқ, тутунда мияси гангиб, совуқда музлаб қолган ўзбекистонлик иссиқда ўтириб бироз ўзига келди, шекилли. У вақтдан ҳам "унумли" фойдаланди: машина бардачогидаги пул, мобил телефон, кимнингдир тўқилган қалпоғи ва негадир ўт ўчирувчи гувоҳномасини чўнтагига солиб олди.

Ҳайдовчи бардачокда нарсалар йўқолганини тез ёрдам машинаси келганида ва ўзбекистонликни унга олиб ўтишаётганида аниқлади.

Азамат мардикор ўт ўчирувчининг қалпоғини аллақачон бошига кийиб олишга улгурган...

Ëнғиндан қутқарилган ўзбек
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:36 0:00
XS
SM
MD
LG