Линклар

logo-print

Баҳс майдонининг навбатдаги сонида Россиядаги андижонлик ва фарғоналик меҳнат муҳожири "Ўзбекистонликлар Ислом Каримов ҳукуматига ва ўз ҳаётларига шукр қилиб яшаши керакми ёки йўқ?" мавзуида баҳслашади.

Араб давлатларида давом этаётган инқилоблар, халқ ғалаёнлари мавжуд диктаторлик тузумларига қарши қандай курашиш усули маъқул, деган саволни кун тартибига қўймоқда.

Баъзи ўзбекистонликлар мамлакатдаги ҳаёт оғирлашиб бораётган бўлса ҳам бу кунларга шукр қилиб яшаш керак демоқда.

Бундай фикрлайдиган одамларга кўра, ҳамма нарса Оллоҳдан, президентга қарши бош кўтариш яхши эмас, сабр қилиб яшаш керак.

Бироқ бу фикрни бутунлай инкор қиладиган, одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишлари керак дегувчилар ҳам аксариятни ташкил қилади.

Ана шу мавзуда Россиядаги меҳнат муҳожирлари андижонлик Абдусалом Олимов ва фарғоналик Собиржон Набиев баҳслашади.

Абдусалом Олимов: Мен Ўзбекистонда бўлаётган ва араб давлатларида бўлаётган воқеалар ўртасида бирор хил боғлиқлик кўрмайман. Сабаби, араб давлатларида бўладиган революциялар устида ташқи кучлар тургани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистонда бўлаётган нарсаларни эса вақтинчалик қийинчилик деб биламан, сабабики, Оллоҳнинг Қуръони каримида айтилган: "Ҳар бир нарсани Аллоҳдан деб билинглар", деган.

Собиржон Набиев: Агар Ўзбекистондаги яқин 25 йил ичидаги воқеаларга қарасак, ҳамма нарса аён бўлади. Агар биз сабр қилишда турадиган бўлсак, сабр қилишда давом этадиган бўлсак бизнинг келажагимиз қай аҳволга тушади, билмадим, буни Худо билади. Лекин Аллоҳнинг каломида ҳам сабр қилиб жим ётинглар, деган жойи йўқ. Инсоннинг ўзида ҳам ҳаракат бўлиши керак.

Суҳбатнинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG