Линклар

Бишкекда ГАИ ходимлари намойишга чиқди


46 ёшли лейтенант Айбек Эшбаев Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида осилган ҳолатда топилди.

46 ёшли лейтенант Айбек Эшбаев Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида осилган ҳолатда топилди.

Порахўрликда гумонланиб қўлга олиниб, 13 феврал куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонаси камерасида ўзини осиб ўлдиргани айтилаётган Давлат автоинспекцияси ходими Айбек Эшбаев ўлими юзасидан холис тергов ўтказилишини талаб қилиб бишкеклик юзга яқин ГАИ ходими норозилик намойиши ўтказди. Марҳумнинг яқинлари унинг қийноқдан вафот этганини иддао қилишмоқда.

15 феврал куни Қириғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси биноси олдида норозилик намойиши ўтказган ГАИ ходимимларини Ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиев қабул қилди. Бироқ вазирлик матбуот хизмати ҳам ГАИ ходимлари ҳам учрашув натижалари борасида журналистларга маълумот беришмади.

Маълум бўлишича, ГАИ ходимлари ўз ҳамкасблари 46 ёшли лейтенант Айбек Эшбаев ўз жонига қасд қилмагани, у ўлдирилганини иддао қилиб, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши адолатли тергов қилинишини талаб қилишмоқда.

Бироқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот котиби Нурлан Тўқталиев ГАИ ходимлари талаби асоссиз эканини айтмоқда:

- ГАИ ходимлари жиноят иши адолатли тергов қилинсин дейишмоқда. Биз ҳам шуни хохлаймиз. У Миллий хавфсизлик хизмати хисбхонасида ўзини ўзи ўлдирганини барча экспертизалар тасдиқлаган. Биз мазкур ишни адолатли текширишга ҳаракат қилаяпмиз, деди Нурлан Тўқталиев.

Айрим қирғиз расмийлари эса, ГАИ ходимлари иш вақтида иш ўринларини ташлаб митинга чиқишлари қонунга зид келишини айтмоқдалар. Қирғизистон парламенти депутати Турат Мадулбеков гапиради

- ГАИ ходимларининг митингга чиқишга ҳуқуқи йўқ. Улар жамоатчилик тартибини сақлаш вазифасини бажармай митингга чиққани тўғри эмас. Агар қандайдир талаблари бўлса уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи махсус хизматлар бор. Ўшаларга мурожаат қилишлари керак эди, дейди депутат Мадулбеков.

Бироқ Йўл хавфсизлик назорати хизматининг собиқ раҳбари Қасимбек Раимқул ўғли ўз ҳамкасблари 13 феврал куни Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида номаълум тарзда вафот этган ГАИ ходими ўлими сабаблари текширилишини талаб қилишга хақли, деган фикрда:

- Улар Миллий хавфсизлик хизматига маълумот олиш, ўз таклифларини бериш учунгина боришган. Менимча, бундай масалада уларнинг боргани тўғри, деди Қасимбек Раимқул ўғли.

Порахўрликда гумонланиб қўлга олинган Айбек Эшбаев Бишкекдаги 13 феврал куни ҳибсхонадаги камерада осиғлиқ ҳолда топилган. Мархум яқинлари, унинг ўлдирилганини, танасида калтак излари бўлганини айтишади.

Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати раиси Шамил Атаханов эса, 15 феврал куни Қирғизистон парламентида бўлган йиғилишда ГАИ ходими ўлими юзасидан тиббий экспертиза натижалари 1 ойдан кейин тайёр бўлишини маълум қилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG