Линклар

logo-print

Курода “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди


 Осиё Тараққиёт Банки раҳбари Харухико Курода.

Осиё Тараққиёт Банки раҳбари Харухико Курода.

Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) раҳбари Харухико Курода Ўзбекистоннинг “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

16 феврал куни президент Ислом Каримов Куродани Оқсаройда қабул қилиб, унга Ўзбекистон билан ҳамкорлик доирасида амалга ошираётган ишлари учун ушбу мукофотни топширди.

ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистонда ОТБ томонидан умумий қиймати 8,6 миллиард АҚШ долларига тенг 35 та қўшма лойиҳа амалга оширилаяпти.

ОТБ билан Ўзбекистон ўртасида таълим ва соғлиқни сақлаш, энергетика, темир йўл, автомобил йўллари, коммунал хўжалик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Биргина таълим тизимини ислоҳ қилиш соҳасидаги ҳамкорлик доирасида умумий қиймати 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 8 та қўшма лойиҳа амалга оширилди.

15 феврал куни Тошкентда ОТБнинг 2,25 миллиард АҚШ долларлик лойиҳаси ҳисобига Ўзбекистон қуёш энергияси институти очилди.
XS
SM
MD
LG