Линклар

АҚШ Ўзбекистон билан таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи


Кеча Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигида АҚШ Давлат котибининг таълим ва маданият масалалари бўйича катта ўринбосари Адам Эрели билан учрашув бўлиб ўтди.

Uzreport.com сайти маълумотига кўра, учрашувда Америка-Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, айниқса таълим соҳасидаги ҳамкорликка катта эътибор қаратилган.

16-17 феврал кунлари Тошкентда ўтказилаётган “Билимли ва интеллектуал етук авлодни тайёрлаш – мамлакатни модернизациялаш ва барқарор ривожланишининг асосидир” халқаро конференциясида Америка делегациясининг ўрни катта экани айтилмоқда.

АҚШнинг етакчи университет ва коллежларининг ўқитувчи ва профессорларидан таркиб топган делегация ушбу анжуманда қатнашиши натижасида таълим борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсад қилингани хабар қилинди.

Ўзбекистон АҚШда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида иккинчи ўринни эгаллайди.

2010 йилда АҚШ ўқув юртларига ўқишга кирган ўзбекистонлик талабалар сони 560 кишини ташкил қилди.
XS
SM
MD
LG