Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон ва Уммон олимпия жамоалари ўртасида 16 феврал куни Маскат шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади. Жамоалар ўйинни 0:0 ҳисобида якунлади.

2012 йилда Лондонда бўладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун Ўзбекистон олимпия жамоаси навбатдаги ўйинни 21 феврал куни Қатарда Ироқ жамоасига қарши ўтказади.

14 март куни Ўзбекистон жамоаси ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликлари жамоасига мезбонлик қилади.

5 феврал куни Тошкентнинг "Жар" стадионида 11 даража совуқда Ўзбекистон ва Австралия олимпия жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин 2:0 ҳисобида Ўзбекистон жамоаси ғалабаси билан тугаган эди.
XS
SM
MD
LG