Линклар

Англияда собиқ қозоқ банкирига қамоқ жазоси берилди


Қозоғистонлик собиқ банкир Мухтор Аблязов.

Қозоғистонлик собиқ банкир Мухтор Аблязов.

Англия суди қочқинликдаги қозоқ мухолифатчиси¸ собиқ банкир Мухтор Аблязовни 22 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Аблязов судга буйсунмаслик ва ҳурматсизлик кўрсатганликда айбдор деб топилди.

2009 йилда Қозоғистонда Аблязов сохта ширкатлар орқали катта миқдорда банк маблағларини ўмарганлик ва товламачиликда айбланиб сиртдан жиноий жавобгарликка тортилган.

Лондонга қочиб ўтган қозоқ банкирига нисбатан БТА банкидан 5 миллиард доллар миқдоридаги маблағларни ўзлаштирганлик айби билан Буюк Британиянинг ўзида етти марта даъво аризаси киритилган.

Аблязов ўз сиёсий қарашлари учун Қозоғистон ҳукумати таъқибига учрагани ва ўзига қўйилаëтган айбларнинг мутлақо асоссиз эканини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG