Линклар

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Лайлак туманида, қирғиз-тожик чегарасидаги Кулунду чегара пости кучайтирилган тартибда ишлашга ўтди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаевага кўра, чегарада яқинда содир бўлган можаро боис постга қўшимча куч жўнатилган.

15 феврал куни чегаранинг шу ҳудудида 30га яқин одам чегарадан ноқонуний ўтишга ҳаракат қилиб, чегарачиларга таҳдид қилган эди.

Ўтган йилнинг 29 декабр куни ҳам Лайлакнинг Андарак қишлоғида қирғиз ва тожик миллатига мансуб одамлар орасида тўқнашув келиб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG