Линклар

Хитой ТИВ делегацияси Ўзбекистонга келади


Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Ташқи сиёсат бўйича консуллик кенгаши делегацияси 17-20 феврал кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Хитой элчихонаси маълумотига кўра, делегация таркибида қарийб 50 йилдан бери Европа ва Марказий Осиё масалалари билан шуғулланиб келаётган Хитойнинг Россиядаги собиқ элчиси Ли Фенлин, Хитойнинг Германиядаги собиқ элчиси Лу Цзюйтян, Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти директори Чжан Юйян бор.

Хитой делегацияси аъзоларининг Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, олимлар, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ташкилотлар расмийлари билан учрашиши режаланган.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан амалга ошмоқда.
XS
SM
MD
LG