Линклар

Иккинчи муддатга Туркманистон президенти этиб сайланган Қурбонқули Бердимуҳаммедов 17 феврал куни қасамётга келтирилди.

Тантанали маросим уч минг кишига мўлжалланган янги қурилган Парламент саройида ўтказилди.

Туркманистонда 12 феврал куни ўтказилган президент сайловида Бердимуҳаммедов сайловчиларнинг 97,14 фоиз овозини олиб етти нафар сиёсий рақиби устидан ғалаба қозонган.

Қурбонқули Бердимуҳаммедов биринчи марта 2007 йил феврал ойида Туркманистон президенти этиб сайланган.
XS
SM
MD
LG