Линклар

logo-print

Евгений Жовтис қамоқдан озод қилинди


Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро бюро раҳбари Е. Жовтис.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро бюро раҳбари Е. Жовтис.

Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Евгений Жовтис жума куни Оскемен шаҳридаги қамоқдан озод қилинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро бюро раҳбари Жовтис пиëданинг ўлими билан тугаган автоҳалокат учун айбдор деб топилиб 2009 йил сентябрида 4 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Жовтиснинг автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик ҳақидаги айбловлар соҳта бўлганини таъкидлаган.

Озодликка чиққан Жовтис ҳуқуқ ҳимояси фаолиятини давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

1 феврал куни Оскемен шаҳар суди Евгений Жовтисни амнистияга мувофиқ озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилган.

Евгений Жовтис икки ярим йиллик қамоқ жазосини ўтади.

Жовтис каби жиноят содир этганликда айбланиб 2009 йил августида озодликдан маҳрум қилинган журналист Тўхниёз Кучуков ҳам қамоқдан озод бўлди.
XS
SM
MD
LG