Линклар

logo-print

Жамшид Мухторовнинг укаси Хуршид ҳибсга олинди

  • Садриддин Ашур

Хуршид Мухторовнинг акаси Жамшид Мухторов АҚШда террорчи гуруҳга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган.

Хуршид Мухторовнинг акаси Жамшид Мухторов АҚШда террорчи гуруҳга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган.

АҚШда халқаро террорчи гуруҳларга алоқадорликда айбланаётган Жамшид Мухторовнинг укаси Хуршид Мухторов Олмаота шаҳрида полиция томонидан ҳибсга олинган.

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигининг Олмаотадаги ваколатхонаси матбуот хизмати раҳбари Жанна Доссова Хуршид Мухторовнинг ҳибсга олинганига оид вазиятни изоҳламади. Саволларга жавоб олиш учун мактуб ёзишимизни сўради қочқинлар идораси вакили.

Озодлик Хуршид Мухторовнинг ҳибсга олиниши сабаблари ва қочқинлар ишлари бўйича ваколатхонанининг унинг озод қилиниши учун қандай ишлар қилаётгани ҳақидаги бир қанча саволлар билан ваколатхонага расмий мактуб йўллади. Орадан бир соат ўтиб Озодлик шундай жавоб олди:

“Маълумотларни сир сақлаш тартибига кўра БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлиги бошқармаси алоҳида ишлар бўйича ахборот бермайди. Жамоатчилик алоқалари бўйича мутахассис Жанна Довосова”.

Олмаота шаҳар муҳожирлик хизмати бошқармаси бу ҳақда телефон орқали ҳеч қандай маълумот бермаслигини айтди.

Jarayon.com сайтининг Хуршид Мухторовни яхши билган Канададаги ўзбекистонлик қочқин Улуғбек Ҳайдаровнинг гапларига таяниб айтишича, Хуршид ҳибсга олинганидан сўнг унга хабар қилган:

Улуғбек Ҳайдаровнинг "Бугун, хозир яъни, Майл Агент ижтимоий алоқа тармоғи орқали Жамшид Мухторовнинг укаси Хуршид чиқиб қолди. Мана 3 йил бўлдики у Алмати шаҳрида қочқинлик мақомини кутиб яшаяпти. Хуллас у менга “ака мени уйимдан ментлар олиб кетишди, ҳозир миграция бўлимига олиб келишди”, деб ёзди... Дарҳол унга қўнғироқ килдим у жавобан “ака, энди мени берворишса керак”, деди ва алоқа узилди...", деган сўзларидан иқтибос келтирилди .

Акаси Жамшид Мухторовнинг Ўзбекистондан чиқиб кетиши ортидан Хуршид ҳам Қозоғистонга кетганлиги айтилади. Улуғбек Ҳайдаровга кўра, Хуршид таэквонда бўйича спорт устаси бўлиб, ўзининг спортзали ҳам бўлган. Акаси Ўзбекистондан чиқиб кетгач, унинг спортзали тортиб олинган, ўзи эса бир неча марта қаттиқ калтакланган, касалхоналарда ётиб чиққан.

Хуршиднинг АҚШда бошпана топиб, Колорадо штатининг Аврора шаҳарчасида яшаб келган 35 яшар акаси Жамшид Мухторов АҚШ Давлат департаменти террорчи ташкилот деб тан олган “Исломий Жиҳод Иттифоқи"га моддий ёрдам кўрсатишга уринганликда айбланоқда.

Жамшид Мухторов устидан маҳкама давом этмоқда. Сешанба куни Денвер маҳкамаси қаршисида ҳозир бўлган Жамшид Мухторов ўзига қўйилаётган айбларни яна бир бор рад этди.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, 17 феврал куни Хуршид Мухторовнинг расмий никоҳ ўтмаган хотини Гулжонга Хуршиднинг ҳужжатларини олиб миграция хизматига келиши айтилган. Бу ҳақда Озодликка хабар берган Улуғбек Ҳайдаровга кўра, Гулжон Хуршиднинг озод қилинишига умид билдирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG