Линклар

Германия Президенти Кристиан Вулф коррупция билан боғлиқ жанжал сабабли истеъфога чиқди.

17 феврал куни телевидение орқали чиқиш қилган Вулф хатоликларга йўл қўйганини, аммо қонунга хилоф иш қилмаганини таъкидлади.

- Мен билан боғлиқ шубҳали саволлардан тўлиқ оқланишимга ишонаман. Президентлик давримда қонунга зид иш қилмаганман. Мен хатоликларга йўл қўйганман. Аммо ҳар доим қонун доирасида ҳаракат қилганман, - деди Кристиан Вулф.

Бир кун олдин Ҳанновер шаҳар прокурорлари президент даҳлсизлиги бекор қилинишини сўраб парламент қуйи палатасига мурожаат қилган.

Кристиан Вулф Германия Президенти этиб сайланишидан олдин имтиёзли кредитлар олганликда айбланмоқда.

Хабарларга кўра, Германия президенти истеъфога чиққанидан кейин янги президент 30 кун ичида парламентнинг махсус йиғилишида сайланиши шарт.

Кристиан Вулф истеъфога чиққани сабабли Германия Канцлери Ангела Меркел Италияга режаланган сафарини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG