Линклар

logo-print
Пайшанба куни Москвада асли ўзбекистонлик таниқли шоумен Раҳмон Маҳмудов қотили ҳибсга олинди.

Россия Тергов қўмитаси расмийси Владимир Маркиннинг журналистларга берган маълумотига кўра, Раҳмон Маҳмудовнинг қотиллигида 23 ёшли чеченистонлик Акроман Местоев айбланмоқда. У Маҳмудовни шахсан танигани, у билан бирга таниқли қўшиқчи Григорий Лепснинг караоке-барида ишлаганини билдирган.

Қотилликда айбланаётган Местоевнинг сўзларига кўра, 13 февралга ўтар кечаси Раҳмон Маҳмудовнинг квартирасида улар ўртасида жанжал чиққан ва Местоев Раҳмонни бўғиб ўлдирган. Шундан кейин уни ечинтириб ваннага ётқизган ва уйдаги қимматбаҳо буюмларни ўмариб кетган.

Москва полицияси хабарига кўра, 17 феврал куни Акроман Местоевга ўзбекистонлик таниқли шоу устаси Раҳмон Маҳмудов ўлдирганли айблови эълон қилинди.

Раҳмон Маҳмудовнинг 19 феврал куни Москвадаги Хованская қабристонига кўмилиши айтилмоқда.

Москванинг энг таниқли шоуменларидан бири ҳисобланган, Россия шоу-бизнес оламида Рахман Неймарк-Коен тахаллуси билан танилган шоу ташкилотчиси асли ўзбекистонлик Раҳмон Маҳмудов жасади 14 феврал куни Москвадаги уйида топилган эди.
XS
SM
MD
LG