Линклар

Сурия ҳукумати кучлари Ҳомс шаҳрини ўққа тутди


Ҳомсдаги нефтни қайта ишловчи завод, 2012 йил 15 феврал.

Ҳомсдаги нефтни қайта ишловчи завод, 2012 йил 15 феврал.

17 феврал кунги бомбардимон армия қисмлари сўнгги икки ҳафтада амалга оширган энг шиддатли бомбардимон экани айтилмоқда.

Пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеяси Сурия Президенти Башар Ал-Ассадни истеъфога чиқирувчи резолюцияни қабул қилди. Араб Лигаси ишлаб чиққан бажарилиши мажбурий бўлмаган режа бир овоздан маъқулланди.

Хавфсизлик кенгашининг 4 феврал кунги йиғилишида Россия ва Хитой шу каби бажарилиши мажбурий бўлган резолюция лойиҳасига вето қўйган.

Суриялик фаолларга кўра, президент Ассад режимига қарши 11 ой олдин исёнлар бошланганидан бери Сурияда олти мингдан зиёд одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG