Линклар

Покистонда 21 киши ҳужум қурбони бўлди


Покистон шимоли-ғарбида жойлашган Куррам туманидаги шиалар масжиди яқинида амалга оширилган худкуш ҳужум оқибатида 21 киши нобуд бўлди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, жума намози ўқилганидан кейин Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Парачинорда содир этилган портлаш оқибатида ўнлаб одам яраланган.

Рейтерс ахборот агентлигига кўра, "Покистонлик сунний толиблар" гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Гуруҳ шиалар толибларга қарши қилган хатти-ҳаракати учун нишонга олинаётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG