Линклар

Эрон президенти "Ғарб"ни танқид қилди


Афғонистон Президенти Ҳ. Карзай, Покистон Президенти О. Зардорий ва Эрон Президенти М. Аҳмадийнажод, Исломобод, 2012 йил 17 феврал.

Афғонистон Президенти Ҳ. Карзай, Покистон Президенти О. Зардорий ва Эрон Президенти М. Аҳмадийнажод, Исломобод, 2012 йил 17 феврал.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод минтақа давлатлари дуч келаётган барча муаммолар хорижий аралашув натижаси эканини таъкидлади.

Аҳмадийнажод бу ҳақда Покистон ва Афғонистон президентлари Осиф Али Зардорий ва Ҳамид Карзай билан Исломободда учрашганидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

- Минтақа давлатлари ўртасида фундаментал муаммо йўқ. Ҳамма муаммо ташқаридан келмоқда. Ўз мақсад ва амбицияларини илгари суриш учун (Ғарб) ҳар доим минтақа давлатлари ўртасида бўлинишни рағбатлантиришга уриниб келмоқда,- дея баёнот берди Эрон президенти.

Аҳмадийнажод “хорижий кучлар давлатларимиз ривожланишини хоҳламайди”, деди.

Эрон раҳбари “хорижий кучлар” деганда қайси давлатларни назарда тутганини аниқлаштирмади.
XS
SM
MD
LG