Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:49

Aдолат талаб қилишга ҳаққимиз борми?


Ўзбекистондаги таълим тизими коррупциялашиб, издан чикиш даражасига етгани сир эмас. Олий ўқув юртлари, профессор-ўқитувчилари аксарият кўпчилигининг билим савияси, саводхонлиги, маданияти ниҳоятда паст.

Озодлик таҳририятига муштарийларимиздан бири йўллаган мактубни “Блогистон” рукни остида чоп этишга қарор қилдик. Мактубда ўзини Россиялик профессор деб таништирган шахс ўз исмини ошкор этмаган. Мактуб муаллифи Ўзбекистондаги таълим тизими ва бу тизим ноқисликлари оқибатлари ҳақида мулоҳаза юритади. Таҳририят мактуб муаллифининг ёзиш услубини сақлаб қолди ва мазкур макутб таҳрирсиз эълон қилинмоқда. Мазкур мактуб муштарийларимиздан бирининг шахсий фикрлари эканини ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмаслигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.

---------------------------------------------------------------------

Мен (Ўзбекистон фуқароси) фан доктори, профессорман ва 2004 йилдан бери Россия университетларидан бирида ишлайман. Хозирги кунда кафедра мудириман, кафедрамизда 3 нафар профессор, 8 нафар фан номзоди фаолият кўрсатади. Уларнинг барчаси рус ва бошка европа миллати вакиллари бўлишига карамай, мени кафедра мудири қилиб бир овоздан сайлашди.

Бу ерда Ўзбекистонда 1991 йилдан сўнг берилаган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни бирортаси, жумладан, фан доктори дипломи ва профессор аттестатлари ҳам тан олинмайди. Бу ҳужжатларни қайта бор Россия Олий аттестация комиссияси талаблари асосида олганман. Демак, икки бора фан доктори ва икки бора профессорман.

Хозирги кунда анча катта микдорида ойлик маош оламан, бу маошга тўртта оилани хеч нарсага муҳтож қилмасдан, бемалол бокиш мумкин. Университет томонидан янги уйдан шинам квартира беришган, барча шароитлар муҳайё.

Баъзан университетимиз профессорлари «Нега сендай юкори малакали мутахассисларга Ўзбекистонда яхши шароит яратиб беришмайди?” деб савол беришади. Нима ҳам дердим? Ўзбекистонда бу саволни менга паспорт контроли тизимида ишлайдиган собиқ талабам берган: «Нега ўзимизда ишламайсиз? Бизга керак-ку юқори малакали мутахассислар. Домла, паспортингизга чегарадан чикиш тўғрисида белги қўя олмайман», дегани ёдимда. Бошка хеч кимни бу масала қизиктирмайди.

Ўзбекистондаги таълим тизими коррупциялашиб, издан чикиш даражасига етгани сир эмас. Олий ўқув юртлари, профессор-ўқитувчилари аксарият кўпчилигининг билим савияси, саводхонлиги, маданияти ниҳоятда паст. “Мени ҳам Россияга олиб кетинг”, дегани ку. Аммо улар рус тилида ариза ёзса, камида 15-20 та хато килади. Уларни каерга олиб бориб, кимга тавсия киласан? Хатто проректорлар ҳам талабаларнинг зачет дафтарчасини кўтариб юриб, баҳо қўйдиришдан ор килмайди, бошкасидан нимани кутиш мумкин.

Бизнинг ўзбек оилаларида фарзанди ўқиган мактабни номерини билмайдиган ота-она ҳам боласи мактабни битиргач, уни пора эвазига ўқишга киритиш учун «керакли одам»ни қидиради. Молу-холини сотиб, у одамни қўлига тутади. Ўқитувчиларни пора олишга мажбур қилади.

Ўзбекистонда олий ўқув юртида ишлаган давримда баҳо қўйиб бериш тўғрисадаги илтимослардан безиб кетганман, илтимос қилдириш учун энг яқин бирга ўқиган дўстларинг ёки қариндошларингни топиб келишади.

Халқимиз менталитетининг (маънавий психологик ҳусусиятлари) энг ёмон кўринишларидан бири бу. Шундай йўл билан ўқиган талаба кандай мутахассис бўлиши аниқ. Нега биз ўзимизни алдашни яхши кўрамиз? Мени ишим битгач колгани қирилиб кетмайдими кабилида иш кўрамиз.

Шу йўл билан бир амаллаб дипломли бўлиб олган шундай одам ҳоким, раҳбар, корхона ва вазирлик бошлиғи бўлиб олса (ҳақиқатда яхши ўқиган талабалар эмас, айнан шундайлар бошлиқ бўлади, чунки булар олиш-бериш, кимга қуллик қилишни яхши ўрганиб олган бўлади), “Адолат йўқ”, деб жар соламиз.

Россиялик талабалар ўз ҳуқуқини яхши билади, домла нима деса чопиб кетавермайди, талашади, тортишади. “Мени фарзандимга ёки жиянимга баҳо қўйиб Беринг”, деган илтимосни айтишга ўзимизни кафедрадагилар ҳам журъат этмайди.

Качон биз - ўзбеклар қинғир иш билан кун кечиришни тўхтатамиз, ҳалол-харомни фарқига борамиз? Буларга ким айбдор? Шундай бўлгач кимлардандир адолат талаб килишга ҳаққимиз борми?

Профессор Россия
XS
SM
MD
LG