Линклар

ФИФАнинг Интизом қўмитаси Ўзбекистон Футбол федерациясига жарима солди. "Бунёдкор" жамоаси эса уч нафар хорижлик янги ўйинчи билан шартнома имзолади.


Терма жамоанинг 5 ўйинчиси ФИФАга жарима тўлайди

ФИФА Интизом қўмитаси Ўзбекистон футбол терма жамоасидаги 5 ўйинчини ва Ўзбекистон Футбол федерациясини жаримага тортди.

Бундай қарор 2014 йилда ўтадиган Жаҳон футбол чемпионати саралаш босқичларининг Осиё ҳудудидаги учинчи раунди натижаларидан келиб чиқиб қабул қилинди.

Тошкенда 2011 йилнинг 15 ноябрида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоаларининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон футбол жамоаси Тожикистон жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғолиб бўлган.

Ўйиннинг 70 дақиқаларида 2:0 ҳисобида олдинда бораётган Ўзбекистон терма жамоаси вақтни атайин чўзаётганликда гумон қилинди. Шу муносабат билан учинчи саралаш раундининг аввалги ўйинларида сариқ карточкага эга бўлган Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар ўйинчисига қайтадан огоҳлантиришлар берилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг 5 ўйинчиси Тожикистон жамоаси билан ўйинда вақтни атайин чўзишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг 5 ўйинчиси Тожикистон жамоаси билан ўйинда вақтни атайин чўзишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.

Мазкур ўйинчилар –Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жеперов, Вагиз Гулиулин масаласи ФИФАнинг швейцариялик Марсель Мате раҳбарлигидаги Интизом қўмитасида кўриб чиқилди. ФИФАнинг расмий сайтида айтилишича, Интизом қўмитаси Ўзбекистон иштирокидаги футбол мусобақалари видеоёзувларини ва тақдим қилинган бошқа ҳужжжатларни диққат билан ўрганиб чиққан. Қўмита қарори билан Ўзбекистон терма жамоасининг юқорида номи зикр этилган беш ўйинчисининг ҳар бири 3000 швейцария франки миқдорида жаримага тортилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг бу беш ўйинчисига саралаш турнирида икки марта сариқ карточка кўрсатилгани туфайли улар жорий йилнинг 29 февралида бўлиб ўтиши режаланган Япония терма жамоаси билан ўтказиладиган ўйинда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

ФИФАнинг расмий сайтида айтилишича, Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жеперов, Вагиз Гулиулин 2014 йилда ўтказиладиган Жаҳон футбол чемпионати саралаш турнирининг тўртинчи босқичидаги биринчи ўйинда ҳам иштирок эта олмайдилар.

Бундан ташқари Ўзбекистон Футбол федерациясига ҳам 18 минг швейцария франки миқдорида жарима солинган.

"Бунёдкор"нинг янги ўйинчилари

Ян Козак уч марта Словакия чемпиони бўлган.

Ян Козак уч марта Словакия чемпиони бўлган.

17 феврал куни “Бунёдкор” футбол жамоаси Бирлашган Араб Амирликларига учиб кетди. Бу ерда Ўзбекистон чемпиони бўлган футбол жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг якуний босқичи машқларини ўтказади.

“Бунёдкор” футбол клуби 18 феврал куни ўз жамоасига уч нафар хорижлик янги футболчини жалб қилганини ва улар билан шартномалар имзоланганини маълум қилди. Мазкур легионерлар Бунёдкор”нинг Анталиядаги кўрик йиғинида иштирок этишган.

Словакиялик ярим ҳимоячи, 32 ёшли Ян Козак “Бунёдкор” футбол клуби билан шартнома имзолаган янги ўйинчилардан бири.

Дэвид Карни "Бунёдкор"нинг Анталиядаги кўрик йиғинида мураббийларга маъқул бўлди.

Дэвид Карни "Бунёдкор"нинг Анталиядаги кўрик йиғинида мураббийларга маъқул бўлди.

“Словакия терма жамоаси аъзоси “Бунёдкор”нинг ўрта чизиғидаги рақобатни кучайтирди. Унинг ҳатти-ҳаракатларидан қониққан клуб мутасаддилари европалик футболчи билан шартнома имзолашга қарор қилди”, деб билдирилади “Бунёдкор”нинг расмий баёнотида.

“Википедия” сайтидан олинган маълумотга кўра, Ян Козак уч марта Словакия чемпиони бўлган. У Чехия, Англия, Белгия ва Руминия футбол жамоаларида тўп сурган. Ян Козакнинг отаси Катта Ян Козак 70-80 йилларда Чехословакия футбол терма жамоаси ўйинчиси бўлган.

Қозоғистонлик Эмил Кенжисариев "Бунёдкор" билан шартнома имзолаган учинчи ўйинчи.

Қозоғистонлик Эмил Кенжисариев "Бунёдкор" билан шартнома имзолаган учинчи ўйинчи.

Бундан ташқари “Бунёдкор” терма жамоаси австралиялик Дэвид Карни ва қозоғистонлик Эмил Кенжисариев билан ҳам шартнома имзолаган.

Мазкур уч футболчи “Бунёдкор”нинг Дубайдаги йиғинига 18 февралдан қўшилишади.

Янги футболчиларнинг расмий тақдимот маросими Чемпионлар лигаси турнири арафасида “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG