Линклар

Британия Ташқи ишлар вазири Уиллиам Ҳейг Эрон ядровий қурол яратишга уринаётгани ва мақсадига эришса, бу Яқин Шарқ минтақасида ядровий қурол пойгаси бошланишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

"Daily Telegraph" газетасига берган интервюсида Ҳейг агар Эрон ядровий қуролни қўлга киритса, “менимча, Яқин Шарқ минтақасидаги бошқа давлатлар ҳам ядровий қуролга эга бўлишни хоҳлайди”, деди.

Британия Ташқи ишлар вазири бу “дунё сиёсати учун фожиа бўлиши”ни алоҳида таъкидлади.

Эрон ядровий қурол яратишининг олдини олиш учун халқаро ҳамжамият Теҳронга босимни кучайтирмоқда.
XS
SM
MD
LG