Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 17 феврал куни Оқсаройда Франция Республикаси Транспорт вазири, президентнинг махсус вакили Терри Марианини қабул қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, жумладан, халқаро ва минтақавий муаммолар хусусида фикр алмашилган.

Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим савдо-иқтисодий, инвестиция ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

2011 йилда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо айланмаси 350 миллион АҚШ долларидан ошган.
XS
SM
MD
LG