Линклар

Путин тарафдорлари митинглар ўтказди


Владимир Путиннинг Владивосток шаҳридаги сайловолди тарғибот плакатлари, 2012 йил 16 феврал.

Владимир Путиннинг Владивосток шаҳридаги сайловолди тарғибот плакатлари, 2012 йил 16 феврал.

Россияда 4 март куни ўтказиладиган сайловда президентликка асосий даъвогар деб қаралаётган Бош вазир Владимир Путиннинг тарафдорлари 18 феврал куни қатор шаҳарларда намойишлар ўтказди.

Путин номзодини қўллаб Хабаровск шаҳрида уюштирилган намойишда 12 минг киши қатнашди.

Улан-Уде шаҳридаги намойишда Путиннинг уч минг тарафдори иштирок этди. Тадбирни Бурятия касаба уюшмалари иттифоқи уюштирди.

Владивосток шаҳрида уюштирилган митингда икки мингдан ортиқ фуқаро қатнашди.

Бош вазир номзодини ёқлаб Иркутск шаҳрида бўлиб ўтган намойишда етти минг, Горно-Алтайск ва Новосибирск шаҳарларидаги митингларнинг ҳар бирида уч мингдан фуқаро иштирок этди.
XS
SM
MD
LG