Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва бошқа давлат раҳбарлари Бердимуҳаммедовга табрик йўллади


Туркманистон Давлат ахборот хизмати иккинчи муддатга Туркманистон президенти этиб сайланган Қурбонқули Бердимуҳаммедов 17 феврал куни қасамётга келтирилганидан сўнг “қатор давлатлар раҳбарларидан табрик олгани”ни хабар қилди.

Ахборот хизматига кўра, Беларус Президенти Александр Лукашенка, Украина Президенти Виктор Янукович, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, Туркия Президенти Абдулла Гул ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қурбонқули Бердимуҳаммедовга табрик йўллаган.

Жума кунги қасамёт маросимида Бердимуҳаммедовга табрик йўллаган президентлардан бирортаси иштирок этмади.

Тантанали маросимда бирорта хорижжий давлат раҳбари иштирок этгани ҳам хабар қилинмади.

Туркманистонда 12 феврал куни ўтказилган президент сайловида Бердимуҳаммедов сайловчиларнинг 97,14 фоиз овозини олиб етти нафар сиёсий рақиби устидан ғалаба қозонган.

Қурбонқули Бердимуҳаммедов биринчи марта 2007 йил феврал ойида Туркманистон президенти этиб сайланган.
XS
SM
MD
LG