Линклар

logo-print

Хитой ТИВ ўринбосари Сурия президенти билан учрашди


Сурия Президенти Башар Ал-Ассад.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад.

Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжай Цзюн Дамашқда Сурия Президенти Башар Ал-Ассад билан учрашди.

Сўзлашувдан кейин Суриядаги барча томонларни зўравонликни тўхтатишга чақирган Чжай Пекин расмийлари Суриядаги бўҳрондан “жиддий хавотирда” эканини таъкидлади.

Шу ҳафтада Хитой БМТ Бош Ассамблеясининг Сурияда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганини қораловчи резолюциясига қарши овоз берган.

Ундан олдин БМТ Хавфсизлик кенгашининг шу каби резолюцияси лойиҳасига вето қўйган.

Айни пайтда, суриялик фаоллар ҳукумат кучлари жума куни Ҳомс шаҳри мавзеларини тўплардан ўққа тутганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG