Линклар

logo-print

АҚШ президентлик пойгасида бир ит ғов бўлмоқда

  • Ҳасанжон

Ню Йоркдаги итлар кўргазмаси иштирокчиларидан бири Митт Ромнига қарши плакат кўтариб турибди, 2012 йил 14 феврал.

Ню Йоркдаги итлар кўргазмаси иштирокчиларидан бири Митт Ромнига қарши плакат кўтариб турибди, 2012 йил 14 феврал.

АҚШ президентлиги сайловида Республикачилар партиясидан асосий номзод сифатида кўрилаётган Митт Ромни қарийб 30 йил олдин ити билан боғлиқ машмаша туфайли муаммога дуч келди.


АҚШда 2012 йил ноябр ойида бўладиган президент сайлови олдидан ўтказилаётган тарғибот кампанияси давомида Эроннинг ядровий дастури, АҚШ иқтисодиёти ёки миллий хавфсизлик масаласи асосий мавзулар бўлади деб ўйлаётган бўлсангиз янглишасиз.

Одатда, никоҳдан ташқари бўлган ишқий воқеалар, хизмат салоҳиятлари суиистеъмол қилингани, сайлов жараёнидаги соҳтакорликлар президентликка даъвогар бўлишни истаган сиёсий арбобларга панд бериб келган.

Бу йилги сайловолди кампанияси жараёнида ит билан бўлган воқеа таниқли сиёсатчи Митт Ромнига жиддий панд бериши мумкин.

Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун асосий даъвогар деб қаралаётган Массачусет штати собиқ губернатори Мит Ромни бир неча ойдан бери олиб бораётган сайловолди кампаниясида америкаликларга ўзини тажрибали иқтисодчи, муваффақиятли бизнесмен сифатида кўрсатишга уриниб келмоқда.

Бироқ миллионлаб америкаликлар Ромнини ўз итини автомобил томига ўрнатилган қутига солиб, Бостон шаҳридан Канадагача 12 соат машинада олиб борган шахс сифатида яхши биладилар.

1983 йилда бўлиб ўтган бу воқеа ҳақида ҳеч ким хабарсиз эди.

Аммо Ромни 2007 йилда Республикачилар партиясидан илк бор президентликка номзод бўлиш учун сайловолди кампаниясини бошланган пайтда “The Boston Globe” газетаси мухбири Ромни ўзининг Шеймус номли итини автомобил томига ўрнатилган қутида Канадагача олиб боргани ҳақидаги воқеани оммага ошкор қилган.

Шундан сўнг кўплаб америкаликлар Митт Ромнини ҳайвонга шавқатсиз муносабатда бўлганликда айблаган. Бошқа штатлардаги каби Массачусет штати қонунлари ҳам ҳайвонларни улар ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган тарзда ташишни таъқиқлайди.

Мит Ромни ўз итига ёмон муносабатда бўлгани юзасидан берилаётган нохуш саволларга ҳам жилмайиб жавоб беришга мажбур.

Мит Ромни ўз итига ёмон муносабатда бўлгани юзасидан берилаётган нохуш саволларга ҳам жилмайиб жавоб беришга мажбур.

Орадан тўрт йил ўтиб, ит билан бўлган воқеа шу кунларда яна жамоатчилик диққат марказида. Воқеадан ғазабланган америкаликлар Ромнидан нима учун бундай қилгани ҳақида тушунтириш беришни талаб қилдилар.

Телевидение орқали чиқиш қилган Ромни ит қийналмаслиги учун уни махсус қутида Канадага олиб боргани таъкидлади.

- У автомобил томига ўрнатиладиган итларга мўлжалланган махсус қути эди. Машинада бешта бола бор эди. Бундай шароитда итимиз машина ичида кетишдан кўра, ўша қутида кетишни афзал кўрган бўларди деб ўйлайман, - дея тушунтириш берди Митт Ромни.

Ромнининг рақиблари ит билан бўлган воқеадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Улар Ромнининг президент Обамага қарши кучсиз рақиб бўлишини айтмоқдалар.

Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун кураш олиб бораётган АҚШ Конгресси Намояндалар палатасининг собиқ раиси Нют Гингрич: "Агар мен билан шундай воқеа бўлганида Барак Обамага қарши курашмаган бўлардим", деди.

Ит билан бўлган воқеадан хафа бўлган сайловчилар ўз машиналари томига қутилар ўрнатиб Митт Ромнининг сайловолди кампанияси давомида унинг ортидан эргашиб бормоқдалар.

Ўзини мустақил сайловчи деб атаётган Скот Крайдер исмли шахс Facebook да “Итлар Ромнига қарши” (Dogs Аgainst Romney) номли саҳифа очган. Бу блогга кирганлардан 25 минг нафари мазкур саҳифани ёқтирган.
XS
SM
MD
LG