Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:44

Космонавт Шарипов ҳам Ўш воқеасида гумонланмоқда


Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев.
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев.

Ўшга қилган хизмат сафари давомида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев “Ўш воқеаларини уюштирганларга етакчилик қилган Қодиржон Ботировнинг мулкини ўз номига ўтказиб олгани ҳам Солижон Шариповнинг воқеага алоқаси борлигига далилдир”, - деб баёнот бергани тўғрисида Озодлик радиоси Қирғиз хизмати хабар қилди.


Ўшда талабалар билан учрашув чоғида президент Атамбаев жумладан бундай деган:

- Қодиржон Ботировга қарашли мулкнинг бир қисми космонавт Солижон Шариповнинг номига ўтказилибди. Шарипов ўтган сайловда кимларни ташвиқот қилганини биласизлар. Қирғизистонни бўламан, у қиламан, бу қиламан, деган кишини ташвиқот қилиб юрди. 2010 йили ҳам шундай бўлган. Булар ўз мақсадлари учун жанубнигига эмас бутун Қирғизистонни йўқ қилиб юборишга тайёр одамлардир. Бундайлар кўп. Ҳаммасини текширамиз. Менга ишонаверинг.

Қирғиз хизматининг хабар қилишича, Қодиржон Ботиров билан Солижон Шарипов ўртасида алоқалар борлиги тўғрисида Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянова 2 феврал куни мамлакат парламентида қилган чиқишида ҳам гапирган.

Лекин космонавт Ботировга қарашли мулкнинг қанчасига эгалик қилаётгани тўғрисида айтилган эмас.

Ўзига қарашли мулкнинг бир қисми космонавт Шарипов номига расмийлаштирилгани тўғрисида Қодиржон Ботиров Озодлик радиосига берган интервюсида айтган эди.

Қирғизистондаги маҳкама январ ойи охирида ўзбек жамоаси етакчиси Қодиржон Ботировга нисбатан бир умрлик қамоқ жазоси тайинлаш ҳақидаги аввалги суд ҳукмини ўз кучида қолдирган.

Қирғизистон жанубидаги Жалалобод шаҳри маҳкамаси Ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари бўлган Ботировни миллий низоларни "уюштириш"да айбдор деб топиб, сиртдан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

Маҳкама, шунингдек, унга тегишли мол-мулкни мусодара этиш қарорини чиқарганди.

Швециядан сиёсий бошпана олган Қодиржон Ботиров ўзига қўйилган айловни рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG