Линклар

logo-print

АҚШ расмийлари Ўзбекистон ИИ вазири ўринбосари билан учрашди


АҚШнинг Наркотикларга қарши кураш агентлиги Яқин Шарқ бўйича минтақавий директори М.Дестито.

АҚШнинг Наркотикларга қарши кураш агентлиги Яқин Шарқ бўйича минтақавий директори М.Дестито.

АҚШнинг (НҚКА) Наркотикларга қарши кураш агентлигининг Яқин Шарқ бўйича минтақавий директори Марк Дестито ва Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг наркотикларга қарши кураш дастурлари бўйича идораси атташеси Кристофер Мелинк ЎР ИИВ расмийлари билан учрашди.

Америкалик меҳмонларни Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор А.Аҳмедбаев қабул қилди.

ИИВ матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида наркотикларга қарши курашда ўзаро ҳимкорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Учрашувда гиёҳвандлик моддалари тарқалишига чек қўйиш, маълумотлар алмашиш, техник таъминот ва Ички ишлар ходимларни тайёргарликдан ўтказиш икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари экани такидлаб ўтилган.
XS
SM
MD
LG