Линклар

logo-print

Покистонда олти киши ҳужум қурбони бўлди


Покистоннинг қабилалар яшайдиган Хайбар минтақасидаги Ланди Коталда қўлбола бомба портлагани оқибатида ҳукуматга хайрихоҳ қабила жангчиларидан камида олти киши нобуд бўлди.

Портлаш оқибатида яна беш жангчи оғир яраланди.

Маҳаллий расмийлардан Холид Мумтоз ҳужум учун Лашкари-Ислом жанггари гуруҳини айблади.

Мумтозга кўра, бомба ҳукумат тарафдори бўлган жангчилар ноқонуний тарзда ўрнатилган постга етиб келган пайтда портлатилган.

Жангчилар келишидан олдин жанггарилар постни тарк этган.
XS
SM
MD
LG