Линклар

Латвияда 18 феврал куни ўтказилган референдумда овоз берган фуқаролар мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиб, рус тилига иккинчи расмий тил мақомини бериш таклифини рад қилди.

Расмий маълумотларга кўра, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 80 фоизи иштирок этган.

Сайлов участкаларига келганларнинг тахминан 75 фоизи рус тили иккинчи давлат тили бўлишига қарши овоз берган.

Латвиядаги икки миллион аҳолининг учдан бир қисмини Совет Иттифоқи даврида кўчиб борган руслар ташкил қилади.

Латвия парламентининг декабр ойидаги йиғилишида депутатлар рус тилига иккинчи давлат тили мақомини бериш таклифини рад қилган эди.
XS
SM
MD
LG