Линклар

Украиналик оғир вазндаги боксчи Виталий Кличко Мюнхен шаҳридаги 12 минг томошабинга мўлжалланган “Олимпиа” аренасида бўлиб ўтган жангда британиялик Дерек Чисорни ютди.

12 раунд давом этган жангдан сўнг ҳакамлар бир овоздан Кличко ғалаба қозонганини эълон қилдилар.

Бу билан Виталий Кличко WBC камарини ўзида сақлаб қолди.

Жума куни Мюнхенда бўлиб ўтган вазн ўлчаш маросимида Дерек Чисор рақиби Виталий Кличконинг юзига кутилмаганда тарсаки туширган эди.


18 феврал куни WBC ташкилоти раҳбарлари спортчига хос бўлмаган ҳаракати учун Дерек Чисорни 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди.
XS
SM
MD
LG