Линклар

Мексиканинг Лос Кабос шаҳрида 19 феврал куни саноати тараққий этган Катта йигирмалик гуруҳига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари учрашуви бошланади.

Икки кунлик йиғилишда халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат таъминоти, хавфсизлик ва бошқарув каби масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Катта йигирмалик гуруҳига ҳозир Мексика раислик қилаётгани учун йиғилиш Лос Кабосда ўтказилмоқда.

АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Мексикага шанба куни борди.

Давлат департаменти маълумотига кўра, йиғилишда расмий баёнот эълон қилиниши режаланмаган.
XS
SM
MD
LG