Линклар

Миср Суриядаги ўз элчисини 19 феврал куни мамлакатга чақиртириб олди.

Миср Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Амр мамлакатнинг Дамашқдаги элчиси билан пойтахт Қоҳирада учрашганидан кейин шундай қарор қабул қилган.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Амр Рушди Мисрнинг Суриядаги элчиси навбатдаги кўрсатма берилгунича Қоҳирада қолишини маълум қилди.

Айни пайтда, халқаро ҳамжамият оммавий норозиликларни шавқатсиз бостираётган Сурия ҳукумати элчисини Мисрдан чиқариб юбориш борасида Мисрни бошқараётган ҳарбий кенгашга босимни кучайтирмоқда.
XS
SM
MD
LG