Линклар

logo-print

Эрон Франция ва Британия ширкатларига нефт сотишни тўхтатди


Нефт экспорт қилинадиган Эроннинг Имом Хўмайни порти.

Нефт экспорт қилинадиган Эроннинг Имом Хўмайни порти.

Эроннинг Нефт вазирлиги матбуот котиби Риза Никзад Раҳбар эълон қилган баёнотда “Британия ва Франция ширкатларига нефт сотиш тўхтатилгани” аммо “бошқа мижозларга” нефт сотиш давом этаётгани билдирилган.

Теҳроннинг ядровий дастури борасида Эронга босимни кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқи 1 июлдан бошлаб Эрондан нефт сотиб олишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Бунга жавобан Эрон бир неча ҳафтадан бери Европага нефт экспорт қилишни тўхтатишга тахдид қилиб келаётган эди.

Эрон экспорт қилаётган нефтининг тахминан 20 фоизини 27 давлат аъзо бўлган Европа Иттифоқига сотади.

Теҳрон ҳукуматининг қарори Европа давлатларига жиддий таъсир этмаслиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG