Линклар

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Сан-Хосе шаҳрида ўтаётган SAP Open мусобақасида франциялик теннисчи Жулен Беннетони мағлабиятга учратиб финал ўйинига йўлланма олди.

Истомин ва Беннетон ўртасидаги беллашув 2 соат 20 дақиқа давом этди.

25 яшар Истомин финалда 21 яшар канадалик теннисчи Милош Раонич билан куч синашади.

Бу Истомин ва Раонич ўртасидаги биринчи учрашув бўлади.

SAP Open мусобақасининг 2012 йилги мукофот пули 531 минг АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG