Линклар

“Российская газета”нинг бугунги сонида Россия бош вазири ва Россия президентлигига номзод Владимир Путининг навбатдаги, Қуролли кучлар ислоҳотига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Мақола муаллифига кўра 2020 йилга бориб, Россиянинг бир миллион аскарли армиясида 145 минг нафар чақирилувчи қолади, холос.

Путинга кўра, Россия армияси янги қуроллар билан, жумладан, 400та континентлараро баллистик ракета ва 600 дан зиёд ҳарбий учоқ билан таъминланади.

Умуман эса, яқин 10 йил ичида Россия армиясига 23 триллион рубл (770 миллиард доллар) сарфланади.

4 март куни ўтказиладаган Россия президенти сайлови арафасида президентликка номзод мамлакат газеталарида ўз мақолаларини эълон қилмоқда.

Путин мухолифлари фикрича, у мақолаларини эълон қилишга ўз сайлов жамғармасидан пул тўламаётгани учун сайлов тўғрисидаги қонунни бузмоқда.
Марказий сайлов комиссияси фикрича, Путиннинг мақолалари ташвиқот эмас, балки аҳолига қизиқ бўлган информациядир.
XS
SM
MD
LG