Линклар

Собиқ диссидент номзоди Германия президентлигига кўрсатилди


Германиянинг собиқ президенти Кристиан Вулф коррупцион можаро туфайли истеъфо берди.

Германиянинг собиқ президенти Кристиан Вулф коррупцион можаро туфайли истеъфо берди.

Германия канцлери Ангела Меркел собиқ шарқий германиялик диссидент ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, простестант пастори Иоахим Гаук номзоди Германия президенти лавозимига кўрсатилишига рози бўлди. Гаук номзодини мухолифат кўрсатди.

Маркел ва унинг етакчи коалициядаги сафдошлари мухолифатдаги партиялар вакиллари билан якшанба оқшомида Германия Федератив республикасининг янги президентини сайлаш масаласини муҳокама қилдилар.

ГФР президенти коррупцион можаролар сабабли 17 февраль куни истеъфога чиққан эди.

Иоахим Гаук номзоди Германия президентлигига 2010 йили ҳам кўрсатилган, бироқ етакчи коалиция қўллаб-қувватлаган Кристиан Вулфга ютқазиб қўйган эди.

Конституцияга биноан Германия президентининг ваколатлари доираси анча тор, бироқ унинг норасмий таъсири анча кучлидир.
XS
SM
MD
LG