Линклар

2010 йили авиачипта сотувчиларнинг ўз ишига совуққонлик билан қараши оқибатида 223-модда (Ўзбекистондан ғайриқонуний чиқиш ёки Ўзбекистонга ғайриқонуний кириш) ҳамда 25-модда (жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш) бўйича 85 та жиноят иши қўзғатилган.

“Тошкент” аэропорти тарнспорт милицияси вакилидан олинган бу маълумотни Регнум ахборот агентлиги эълон қилди.

Агентликка кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг бош агентлигида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган ва унда агентлик ҳамда “Тошкент” аэропорти кассирлари авиачипталар сотишда ҳушёр бўлишга, фуқаролар паспортларида чет элга чиқишга рухсатнома бор-йўқлигига қаттиқ эътибор беришга чақирилган.

Ўзбекистонда ҳануз амал қилаётган чиқиш визаси Совет давридан қолган чеклов бўлиб, у постсовет давлатларининг қарийб ҳаммасида бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG