Линклар

АҚШ ва Буюк Британиянинг юқори лавозимли ҳарбий амалдорлари "Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаши мақсадга мувофиқ эмас", деган фикрни билдирди.

АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқларининг қўшма қўмитаси бошлиғи генерал Мартин Демпси CNN телеканалига берган интервьюсида Исроилнинг Эронга зарба бериш имкониятлари мавжудлигини эътироф этар экан, агар шу имконият ишга солинган тақдирда ҳам Теҳроннинг ядровий дастури амалга ошиши “икки йилгагина” кечикиши мумкинлигини таъкидлади.

Буюк Британия мудофаа вазири Уильям Хейг эса, Исроилнинг Эронга ҳозир зарба бериши “оқилона қарор бўлмаган бўлур эди”, деди.

Демпси ва Хейгнинг Эронга қарши жорий этилган янги санкциялар таъсирини Теҳрон ҳис қилиши учун имкон бериш ҳамда айни пайтда унга дипломатик босим ўтказишни давом эттириш лозимлиги тўғрисидаги фикрда якдил эканлиги маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG