Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:08

Бағдоддаги портлашда 18 одам ҳалок бўлди


Ироқ пойтахти Бағдоддаги полиция хизматига сафарбарлик марказида портлаш рўй бергани оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 нафарга етди. Ҳужум оқибатида 27 киши яраланган.

Ироқ полицияси портлаш Бағдод шарқидаги Ички ишлар вазирлиги биносига яқин жойлашган Полиция академиясидан одамлар чиқиб кетаётган пайтда кеча туш вақтида амалга оширилганини маълум қилди.

Хабарларга қараганда, мина ўрнатилган машинани унинг худкуш ҳайдовчиси Полиция академияси биноси олдига ҳайдаб келиб, одамлар гавжум жойда портлатиб юборган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG