Линклар

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторлари Теҳронга борди.

Икки кунлик музокаралар чоғида Эроннинг ядровий дастури борасида сўзлашувлар олиб борилиши режаланган.

Бу бир ойдан кам вақт ичида Халқаро ташкилот вакилларининг Эронга иккинчи ташрифидир.

Кузатувчилар гуруҳи раҳбари Ҳерман Накертс асосий вазифа Эроннинг ядровий дастури ҳарбий мақсадни кўзлагани ёки бундай эмаслигини аниқлашдан иборат эканини урғулади.

Эрон ўз ядровий дастури фақат тинч мақсадга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG