Линклар

logo-print

Афғонистонда Италиянинг уч аскари нобуд бўлди


Афғонистондаги Италия аскарлари.

Афғонистондаги Италия аскарлари.

Италия Мудофаа вазирлиги Афғонистонда рўй берган ҳалокатда НАТО кучлари таркибида хизмат қилаётган италиялик уч ҳарбий нобуд бўлганини маълум қилди.

Расмийларга кўра, улар 20 феврал куни Хирот вилоятида зирҳли жипда дерёни кечиб ўтаётган пайтда автомобил тўнкарилиб кетгани оқибатида ўлган.

Италияда чиқадиган “La Repubblica” газетаси хабарига кўра, воқеада бир аскар жароҳат олган.

Афғонистонда НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар таркибида Италиянинг 3 минг 800 нафар аскари хизмат қилмоқда.

Душанба кунги воқеадан сўнг Афғонистонда ўлган италиялик ҳарбийлар сони 47 кишига етди.
XS
SM
MD
LG