Линклар

logo-print

Россия президенти мухолифат етакчилари билан учрашади


Россия Президенти Д. Медведев.

Россия Президенти Д. Медведев.

Россия Президенти Дмитрий Медведев мухолифатининг норозилик ҳаракати еткачилари билан учрашади.

Учрашув Бош вазир Владимир Путин қайта президент этиб сайланиши кутилаётган сайловга икки ҳафтадан камроқ вақт қолган пайтда бўлиб ўтмоқда.

Унда мухолифат лидерларидан бири радикал сўлчи Сергей Удалцов ҳамда собиқ ҳукумат вазир, либерал қарашдаги Борис Немцов ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Мулоқот чоғида мухолифат раҳбарлари президентга, 4 декабрда ўтказилган парламент сайловидан кейин сиёсий ўзгаришларни амалга ошириш ҳақидаги талабни қўйиши кутилмоқда.

Парламент сайловида Путин етакчилигидаги “Единая Россия” партияси ғолиб чиққан.

Мухолифат сайлов натижалари соҳталаштирилганини иддао қилиб, адолатли сайлов ўтказилишини талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG