Линклар

logo-print

Вазирлик расмийси: Афғонистонда 41 киши совуқда қотиб ўлди


Кобул ташқарисидаги Чархи Қамбар қочқинлар лагери.

Кобул ташқарисидаги Чархи Қамбар қочқинлар лагери.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ғулом Саҳи Каргар сўнгги кунларда ҳаво харорати кескин пасайиб кетгани оқибатида 41 киши қаҳратон соқувда қотиб ўлганини билдирди.

Каргар нобуд бўлганлардан уч нафари болалар эканини айтди.

Вазирлик расмийсига кўра, совуқда ўлганлардан 24 нафари уруш ҳаракатлари боис ўз уйини ташлаб Кобул атрофида ташкил этилган лагерларга келиб яшаётган фуқаролар бўлган.

Ғулом Саҳи Каргар совуқдан азият чеккан одамларга ёрдам кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайёр касалхоналар ташкил қилишга уринаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG