Линклар

logo-print
Евро ҳудудига аъзо давлатлар Молия вазирларининг 20 феврал куни Брюсселда бошланадиган йиғилишида Грецияга 130 миллиард евролик навбатдаги молиявий ёрдамни бериш масаласи овозга қўйилади.

Грецияга ёрдам кўрсатилмаса, келаси ойда бу мамлакатда дефолт юз бериши мумкин.

ЕИ ишлаб чиққан ёрдам дастурида Грециядаги хусусий банклар ва ташкилотлар қарзларининг бир қисмидан воз кечиш ҳам назарда тутилган.

Европа Иттифоқи Афина расмийларига давлат ҳаражатлари қисқартиришни ёрдам кўрсатишнинг асосий шарти қилиб белгилаган.

Давлат бюджети ҳаражатлари қисқартирилаётганидан норозилар Греция пойтахти Афинада намойишлар ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG