Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги Россия фуқаролари президент сайловида овоз берди


Россия президентилиги учун сайловда овоз бериш Ўзбекистонда муддатидан олдин ўтказилмоқда.

Россия фуқаролари 19 феврал куни Зарафшон, Навоий ва Самарқанд шаҳарларида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бердилар.

Яқинда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев Россия президентилиги учун сайлов Ўзбекистоннинг еттита шаҳрида муддатидан олдин ўтказилишини маълум қилган.

Навбатдаги овоз бериш 25 феврал куни Фарғона шаҳрида, 26 феврал куни эса Андижон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида бўлиб ўтади.

Россияда президент сайлови 4 март кунига белгиланган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозир Ўзбекистонда Россиянинг қарийб 41 минг фуқароси яшамоқда.
XS
SM
MD
LG