Линклар

Атамбаев: 2014 йилдан кейин "Манас"да “хориж қўшинлари” қолмаслиги керак


Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиë бўйича ëрдамчиси ўринбосари Сюзан М. Эллиот етакчилигидаги делегация билан учрашувда 2014 йилдан кейин Манас аэропортида “хориж қўшинлари” қолмаслиги кераклигини баён қилди.

АҚШ ҳарбийлари Бишкек яқинидаги Манас аэропортидан Америка ҳарбийларининг Афғонистондаги операцияларини амалга оширишида транзит маркази сифатида фойдаланаётгани учун Қирғизистон ҳукуматига ижара ҳақи тўлаб келади.

Ўтган ҳафта Атамбев Россия ҳарбийлари Қирғизистон ҳудудидан фойдалангани учун ўз вақтида ҳақ тўлашини Москвадан талаб қилишга ваъда берган.

Россия раҳбарлари билан музокара олиб бориш учун президент Атамбаевнинг яқин фурсатда Москвага бориши кутилмоқда.

Қирғизистонда Россиянинг бир неча ҳарбий иншооти, жумладан, узоқ масофадан алоқа қилиш маркази ва торпедо синов маркази бор.
XS
SM
MD
LG